Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ҳарбий “держава” мақомини сақлаб қолди

Local

image

Ўзбекистон дунё давлатларининг ҳарбий салоҳият бўйича рейтингидаги ўрнини бироз яхшилади. Global Firepower ҳисоботидаги маълумотлар шундан дарак бермоқда.

Рейтингга 138 та мамлакат киритилган бўлиб, Ўзбекистонда 51-поғонани эгаллаган ва Марказий Осиёдаги энг қудратли армиялигича қолган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан бир поғона яхши натижа.

МДҲ давлатлари орасида Россия (2-ўрин), Украина (25) ва Беларусь (50) Ўзбекистонни ортда қолдирган. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Қозоғистон – 62, Туркманистон – 86, Тожикистон – 99, Қирғизистон – 93-ўринни эгаллаган. Ўзбекистоннинг жанубдаги қўшниси Афғонистон 75-ўринни банд қилган.

Кучли ўнликка АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Бразилия ва Покистон кирган.


Rate Count

1075

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends