Ўзбекистон мактабларида испан тилини ўқитиш бўйича дастурлар жорий қилинади
Жамият
−
02 Апрель 2023
5262Ўзбекистон мактабларида, хусусан, биринчи галда президент мактабларида испан тилини ўқитиш бўйича дастурлар жорий қилинади. Бу ҳақда Испания Таълим ва касбга ўқитиш вазирлиги ҳамда Таълимни халқаролаштириш хизмати (SEPIE) мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда айтилган.
Қайд этилишича, ушбу учрашувда Ўзбекистон ва Испания ўртасида ўрта махсус ва олий таълим йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Музокараларда хориж томони испан тилини ўқитишни Ўзбекистон мактабларида, хусусан, биринчи галда Президент мактабларида икки тилли бўлимлар дастури, чет тили ўқитувчиларнинг ёрдамчилари дастури, Испания таълим ва касбга ўқитиш вазирлигининг ресурс марказлари фаолиятини жорий қилиш орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф этган.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда ушбу таълим дастурлари Лотин Америкаси, АҚШ, Европа мамлакатлари, Хитой, Россия ва бошқа давлатлар мактабларида кенг жорий қилинган.
Испан тили дастурлари жорий қилинган мактаблар бошқа таълим муассасаларига нисбатан мавқеи юқори бўлиб, иқтидорли ўқувчиларга миллий шаҳодатнома билан бирга Испания шаҳодатномаси тақдим этилади. Дастурда иштирок этган мактабларда испан тили ва маданияти бурчаклари ҳамда музейлар билан таъминланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь