Ўзбекистон мактаблари учун миллий таълим стандартлари ишлаб чиқилади

Жамият

image

Кеча, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида БМТнинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамда таълим соҳасидаги халқаро экспертлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мамлакатда халқ таълими тизимида кенг кўламли ислоҳотлар бошлангани ва 2030 йилгача мўлжалланган халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилганини таъкидлади.
Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш мақсадида 2030 йилгача PISA мезонлари бўйича дунёнинг ўттизта энг илғор мамлакати қаторига кириш мақсад қилиб қўйилган.

Етакчи мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, сифатли таълим стандартларини яратишда йўл харитасининг ишлаб чиқилиши муҳим ҳисобланади.
Миллий таълим стандартлари асосида дарслик ва ўқув қўлланмалар, ўқитиш усули ҳамда баҳолаш тизими яратилади.
Стандартлар таълимни ривожлантиришга, шу билан бирга ўқитувчилар малакасини оширишга қаратилган. Шунингдек, таълим тизимининг юқоридаги барча таркибий қисмларини улашга ва энг яхши натижаларга эришиш учун уларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.

Миллий стандартлар юқорида қайд этилган элементларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда қўйилган мақсадларга эришишга замин яратади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан бугунга келиб умумий ўрта таълим миллий стандартининг лойиҳаси тайёрланди. Стандартлар маҳаллий ва хорижлик экспертлар иштирокида яратилди.

Мазкур лойиҳа ва хорижнинг илғор тажрибасини муҳокама этиш учун ЮНИСЕФ эксперти Метю Голди-Скот Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Умумий ўрта таълим стандартлари лойиҳалари йил якунига қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилган.

Кейинги босқичда амалга ошириладиган вазифалар ҳар бир фан ва синф учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда 2020 йил ўқув материалларини тайёрлашдан иборат бўлади.

Янги стандартлар асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари мактабларда 2021-2022 йилларда апробациядан ўтади ва келаси беш йилда босқичма босқич жорий этиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги янги таълим стандартлари

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг