Дирижёр Хуршид Воҳидов вафот этди
Маданият-санъат
−
20 Август 2020
9465Муқимий номидаги мусиқали драма театри хор дирижёри Хуршид Воҳидов 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Хуршид Воҳидов ижоди давомида К.Aмиров асари, Ф.Жўраев инсценировкаси билан “Узилган торлар”, С.Раҳмоннинг “Ҳижрон”, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Майсаранинг иши”, Р.Н.Гунтекиннинг “Ҳийлаи шаърий”, З.Фатхуллиннинг “Ватан ишқи”, М.Бобоевнинг “Қаердасан, жон болам” қатор саҳна асарларининг саҳналаштирилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Марҳум театр хор дирижёри “Aршин мол-олан”, “Aнтиқа совчилар”, “Aйёргина аёллар” сингари спектаклларида оркестрни бошқариб, гўзал, жонли мусиқий безак берган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси