Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун Япониядан 138 млн доллар қарз олади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Юқорига ўсиш: Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи қанчага етгани маълум қилинди north_east

Юқорига ўсиш: Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи қанчага етгани маълум қилинди

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонга иккита лойиҳани амалга ошириш учун 333,4 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган Ҳукумат қарори лойиҳасида белгиланган.

JICA иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш ҳамда Ривожлантириш сиёсатини қўллаб- қувватлаш” лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун қарз маблағларини жалб қилиш бўйича қарз битими бўйича музокаралар ўтказилган.

Жумладан, ЯХҲА “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси бўйича 15 млрд япон йенаси (тахминан 138,4 млн АҚШ доллари) миқдоридаги қарз маблағларни 15 йил муддатга беради. Шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан 0,01 фоизда.

Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги 25 йил муддатга Ўзбекистонга “Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида 195 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини йўналтиради. Шу жумладан 7 йиллик имтиёзли давр билан 6 ойлик LIBOR +1,1 фоизда.
 
Маълумот учун, ЯХҲА қарз маблағлари Ўзбекистонга республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз Ўзбекистон-Япония

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг