Ўзбекистон коронавирус билан яна бир кунни ўтказди
Жамият
−
26 Октябрь 2020
13476Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистонда 279 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 552 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё вилоятларида 261 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 667 нафар бемордан 62 876 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 239 нафар бемордан 276 нафари оғир, 75 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси