Ўзбекистон клублари ОФК лицензиясини қўлга киритиш бўйича қитъада етакчи бўлди
Спорт
−
15 Июнь 2023
3438Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) клубларини лицензиялаш натижаларини эълон қилди ҳамда 2023/24-мавсум мусобақаларида иштирок этадиган жамоалар номига ойдинлик киритди.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси лицензиялаш учун 25 та клубни жалб қилди. Мазкур кўрсаткич борасида Ўзбекистон Осиёда биринчи бўлди. Қатарнинг 17 та ва Саудия Арабистонининг 16 та клуби лицензиялашга жалб этилганди.
Лицензия учун даъвогарлардан Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди. Бу билан Ўзбекистон Осиёда энг яхши натижани қайд этди. Бир йил аввал Ўзбекистоннинг 12 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритганди. Қатарнинг 15 та, БААнинг 13 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди.
ОФК лицензиясига эга чиққан Ўзбекистон клублари: “Пахтакор”, “Навбаҳор лочинлари”, “Насаф”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Металлург”, “Локомотив”, “Динамо”, “Андижон”, “Турон”, “Бухоро”, “Машъал”, “Шўртан”, “Олимпик”.