Ўзбекистон ХТТБдан олган 500,0 млн АҚШ доллари қарзини қандай узмоқчи?
Жамият
−
19 Сентябрь 2019
8068Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
2019 йилнинг 19 июль куни “Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 500,0 млн АҚШ доллари миқдорида беш йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, сўндириш муддати 30 йил бўлган Қарз битими имзоланган.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарз маблағлари Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади.
Қарор билан белгиланмоқдаки:
• Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини умумий мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан маъсул ижро этувчи орган ҳисобланади;
• лойиҳани амалга ошириш агентлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобланади;
• ХТТБ қарзини сўндириш, шунингдек қарз бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
“Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ХТТБ қарзини сўндириш ҳамда у бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқланади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров зиммасига юкланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь