Давлат органларида янги лавозим жорий этилади

Жамият

image
Кунига 10 минг қадам юрганларга имтиёз берилади – Президент қарори лойиҳаси north_east

Кунига 10 минг қадам юрганларга имтиёз берилади – Президент қарори лойиҳаси

Ўзбекистонда йилда бир кун автомобилда ҳаракатланиш тақиқланиши кутилмоқда north_east

Ўзбекистонда йилда бир кун автомобилда ҳаракатланиш тақиқланиши кутилмоқда

Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Лойиҳада белгиланишича, 2021 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларида:

•    меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида фаолият юритаётган ходимга қўшимча вазифа юклаш орқали “Спорт тарғиботчиси” лавозими жорий этилади ва мазкур вазифалар юклатилган ходимнинг иш ҳақига қўшимча равишда 30 фоиз миқдорда устама белгилаш йўлга қўйилади;

•    меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш учун барча зарур шароитларни яратишни (тренажер зали, “Workоut” майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари) молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида:

иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари;

•    ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда (югуриш, сузиш, футбол, бадминтон волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларда) иштирок этишини назарда тутадиган “Саломатлик куни”;

•    мунтазам равишда ходимлар орасида оммавийлашган спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ва бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказиб борилиши;

•    технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларига ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффусларни белгилаш амалиётга жорий этилади.

Меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида барча зарур шароитларни яратиш, ушбу вазифаларга эришишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиб бориш ‒ давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига:

•    республикадаги барча меҳнат жамоаларида ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши ҳамда бунинг учун зарурий шарт-шароитлар яратиш масалаларини касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги жамоа шартномалари мазмунига киритиш;

•    “Жисмоний тайёргарлик даражаси” махсус спорт синовлари бўйича совринли ўринларни (I, II, ва III ўрин) қўлга киритган давлат ташкилотлари раҳбар ва ходимларини йилига бир марталик дам олиш масканлари ёки санаторийларга имтиёзли йўлланмалар бериш тартибини жорий этиш;

•    жисмоний тарбия-соғломлаштириш учун шарт-шароитлар яратадиган, шунингдек, ишчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган иш берувчиларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш тавсия этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори лойиҳаси

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг