Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди
Жамият
−
13 Май
3594Бугун, 13 май куни Тошкент шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раиси ўринбосари Лю Гочжун ҳамраислигида ўтган мажлисда кўп қиррали шериклик муносабатлари жадал ривожланаётгани, бунда, давлатлар раҳбарлари ўртасидаги дўстона, яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланган.
Йиғилишда товар айирбошлашни янада оширишга қаратилган қўшма “Ҳаракатлар режаси”ни қабул қилиш, Хитойга маҳсулотларини узоқ муддатли ва барқарор етказиб бериш учун қўшимча савдо имтиёзларини жорий этиш, саноат кооперациясини янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг барча соҳаларида қўшма рақобатбардош лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилган.
Тадбир сўнггида, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши баённомаси имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лю Гочжун Президент Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь