Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев табаррук 88 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри маълум қилди.

У Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, ўзбек дубляж санъатининг қироли сифатида кўрилган. У қуйидаги фильмлардаги қаҳрамонларга дубляжда овоз берган:

  • "Қилич ва қалқон" (СССР фильми, 1960);

  • "Алвон елканлар" (СССР фильми, 1962);

  • "Аҳмед қаерда?" (Озарбайжон фильми, 1963);

  • "Аёз бобо" (СССР фильми, 1964);

  • "И" операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари" (СССР фильми, 1965);

  • "Аршин мол олон" (Озарбайжон фильми, 1965);

  • "У замонлар ўтиб кетди" (Грузия фильми, 1965);

  • "Автомобилдан сақланинг" (СССР фильми, 1966);

  • "Аловуддиннинг сеҳрли чироғи" (СССР фильми, 1967);

  • "Кавказ асираси" (СССР фильми, 1967);

  • "Финист сарлочин" (СССР фильми, 1967).

Тожиев кинодаги роллари билан ҳам танилган: Журжоний ("Абу Али Ибн Сино"), Ҳаким ("Иккинчи баҳор"), Маҳмуд ("Маҳаллада дув-дув гап"), Қуддус ("Беш оғайнилар"), Омон ("Бу ердан чегара ўтади", 3 қисмли), Тоғаев ("Сиз кимсиз?"), Қодиров ("Қора балиқ изи", беш қисмли, "Ленфильм"), Ҳасанов ("Ҳаёт сенинг қўлингда") ва бошқалар. Шунингдек, у радиода "Табассум" эшиттириши, "Қармоқ" сатирик радиожурналининг бошловчиси сифатида танилган.

Тўлқин Тожиев 1997 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тўлқин Тожиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар