Ўзбекистон халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга бел боғлади
Жамият
−
21 Ноябрь 2019
5254Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қарор билан Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга доир “Йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга сўзсиз эришишга тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсан масъул эканликлари ҳақида огоҳлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5635-сон Фармони 3-иловасида кўрсатилган халқаро рейтинглар индикаторлари бўйича мамлакатнинг рейтинг кўрсаткичлари яхшиланганлиги ёки пасайганлигидан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларга нисбатан рағбатлантириш ёки жазолаш чораларини қўллаш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан бирга Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботининг қурилиш учун рухсатномалар олиш, электр таъминоти тизимига уланиш, мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳамда халқаро савдо индикаторлари бўйича “давлат хизматларининг сирли мижози” институти қўлланилишини таъминлайди;
Савдо-саноат палатаси ва Давлат хизматлари агентлигининг Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботининг ҳар бир индикатори бўйича батафсил маълумотлар акс этган махсус портал сифатида Интернет тармоғидаги businessinfo.uz сайтидан фойдаланиш ва уни доимий янгилаб бориш ҳақидаги таклифи маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил март ойида ўтказиладиган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида халқаро ҳамжамият ва хорижий инвесторларни Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятлари билан кенг таништириш ҳамда республиканинг “Бизнес юритиш” рейтингидаги ўрнини янада яхшилаш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган алоҳида секция панелини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
“Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботи индикаторлари учун масъул вазирлик ва идоралар 2020 йил 1 январга қадар тегишли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, уларнинг амалиётга татбиқ этилишини асословчи далиллар ва статистик маълумотлардан иборат таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга бир ой муддатда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботининг ҳар бир индикатори бўйича амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан кенг қамровли тарғибот ишларини ўтказиш режасини тасдиқлайди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15