Ўзбекистон “Келажак ўйинлари”да иштирок этади

Спорт

image

Жорий йилнинг 21 февраль - 3 март кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида тарихда илк бор “Келажак ўйинлари” халқаро комплекс мусобақаси бўлиб ўтади. 100 дан ортиқ мамлакатдан 2 мингга яқин спортчи иштирок этиши кўзда тутилган спорт тадбирида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, баҳслар 21 та инновацион йўналиш бўйича (16 та асосий ва 5 та кенгайтирилган дастур) ўтказилади. Уларнинг ҳар бири “фижитал” (жисмоний ва рақамли) тушунчасини ифодалайди, яъни жисмоний ҳаракат ва киберспортни бирлаштиради. Ғолиб спортчиларнинг ҳар икки дастурдаги натижаларининг йиғиндисига кўра аниқланади.

Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини виртуал велоспорт, спорт дастурлаш, фижитал-хоккей ва фижитал-пойга каби 4 та спорт туридаги спортчилар ҳимоя қилишади.

Ўзбекистон вакиллари мазкур беллашувларга тайёргарликни турли мамлакатларда олиб бормоқда. Жумладан, хоккейчилар Россияда, велоспортчилар эса Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказяпти.

Мусобақада биринчи бўлиб иштирокини бошлайдиган Ўзбекистон фижитал-хоккей жамоаси 14 февраль куни Қозонга етиб боради. Делегациянинг асосий қисми эса 20 февраль санасида Татаристонга бориб, 21 февралга белгиланган очилиш маросимида қатнашади. Нисбатан кейинроқ баҳсларга киришадиган фижитал-велоспорт жамоаси 22 февраль куни Туркиядан тўғри Қозон шаҳрига йўл олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон Келажак ўйинлари фижитал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг