Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси қайта сайланди

Local

image

Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойида Қудратилла Мирсагатович Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимига бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, унинг номзоди Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия қилинди. Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган. 1993-1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998 йилдан 2003 йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Кейинроқ "Жиззах аккумулятор заводи" АЖ бош директори лавозимида ишлаган. 2016 йил декабрида эса Танзила Норбоева ўрнига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги раҳбари этиб сайланганди.

У сенатор, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси ҳисобланади.


Rate Count

147

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic