Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
04 Ноябрь
3026Ўзбекистон карате (WKF) ассоциацияси ташкил қилинади. Бу ҳақда кеча, 3 ноябрь куни “Карате (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023–2026 йилларда карате (WKF) спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан:
Қарор билан Ўзбекистон карате миллий федерацияси Ўзбекистон карате ((WKF) ассоциацияси этиб қайта ташкил қилиниб, жойларда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида паракаратэни ривожлантириш учун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тузилмасида паракарате бўлими ташкил этилади.
2023–2026 йилларда Ўзбекистонда карате ((WKF) билан доимий шуғулланувчилар сонини 55 минг нафарга етказиш (жумладан, жорий йилда 40 минг нафар) назарда тутилган.
2024 йилдан бошлаб ҳар йили:
Қарорга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида Ўзбекистон каратени ривожлантириш маркази ташкил этилади.
Мазкур марказ барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун асосий спорт базаси ҳисобланади.
2024 йил 1 мартгача жойларда карате билан шуғулланаётган, шунингдек, мусобақаларда қатнашувчи барча спортчилар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилади.
2024/2025 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида карате бўйича бакалавриат таълим йўналишига ва магистратура мутахассислигига амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари жорий ўқув йилига нисбатан 2 бараварга оширилади.
LiveБарчаси