Ўзбекистон Канадани йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
13 Ноябрь 2023
11965Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-турида Ўзбекистон Канадага қарши майдонга тушди. Учрашувда Жалолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги ўсмирлар жамоаси рақибларидан 3:0 ҳисобида устун келди.
“Манаҳан” стадионида ўтган ўйиннинг дастлабки голи автогол сифатида қайд этилди. Унга баҳснинг 22-дақиқасида Ричард Чукву муаллифлик қилди. 27-дақиқада эса Амирбек Саидов ҳисобни ишонли кўринишга олиб келди – 2:0.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасига яна 1 та тўп киритди. 81-дақиқада канадалик ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланган Амир Саидов бўш дарвозани мўлжалга олиб, ҳисобни 3:0 га ўзгартириб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон футболчилари йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.
Бу орқали Ўзбекистон 3 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. Испания 6 очкога эга бўлса, Мали 3 очко ва Ўзбекистон билан ўзаро ўйиндаги ҳисоб нисбатига кўра 2-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Жалодиддин Раҳматуллаев шогирдлари навбатдаги ўйини Испанияга қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Жаҳон чемпионатидаги иштирокини омадсиз бошлаган эди. Ўша куни улар Мали вакилларига 3:0 кўринишдаги ҳисоб билан мағлубиятга учради.
LiveБарчаси
Қашқадарёнинг Ғелон қишлоғига қор ёғди.
19 Апрель