Ўзбекистон Қўштепа канали бўйича “Толибон” билан ҳамкорлик қилишга тайёр – ОАВ

Жамият

image

Ўзбекистон Амударё ҳавзасида қурилаётган Қўштепа канали бўйича "Толибон" билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда "Sputnik Афғонистон" хабар  берди

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов "Толибон" Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдуғани Бародар билан учрашувда бу ҳақда маълум қилган. Ўзбекистон томони Афғонистоннинг Амударё сувларига бўлган ҳуқуқини тан олиш ва унга каналнинг барча афзалликларидан фойдаланиш учун техник ёрдам кўрсатиш истагини билдирган. 

Бунга жавобан "Толибон" вакили лойиҳа бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилиб, унинг воситасида  икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга умид қилаётганини айтган. 

Аввалроқ бир қанча экспертлар томонидан ушбу канал Ўзбекистон ва Туркманистоннинг катта қисмида сув тақчиллигини келтириб чиқариб, бу мамлакатларда қишлоқ хўжалигини оғир аҳволга солиб қўйиши ва катта эҳтимол билан "Толибон" ва Ўзбекистон ўртасида ихтилофларга сабаб бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди. 

Маълумот учун, ушбу канал узунлиги 280 километр, чуқурлиги 8,5 метр ва кенглиги 100 метр бўлиб, сониясига 650 метр/куб сув ўтказиш имкониятига эга. "Толибон" ҳукумати ўтган йил унинг қуриши учун 77 миллион доллар сарфлаган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Толибон Амударё Қўштепа канали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг