Ўзбекистон Қозоғистонга 4 миллиард куб метр сув йўналтирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрелидан буён Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,9 миллиард куб метр сув йўналтирди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Ўзбекистон билан олти ой ичида Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,7 миллиард куб метр сув жўнатиш бўйича келишувга эришган. Ўзбекистон томони белгиланган ҳажмдаги сувни 4 ой ичида жўнатган.

Суғориш даври якунига қадар Ўзбекистон Қозоғистонга 1 миллиард куб метрга яқин сув жўнатиши кутилмоқда. Билдирилишича, бу ишларнинг барчаси Қозоғистоннинг жанубий вилоятидаги фермерларнинг эҳтиёжини қондириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида, Қозоғистондаги “Шардара” сув омборига Сирдарёнинг қуйи оқимидан 3,6 миллиард куб метр сув йўналтирилган. Бу бир йил олдингига нисбатан 950 миллион куб метрга кўпдир. Шунингдек, Қизилқум каналига 700 миллион куб метрдан, Шимолий Орол денгизига 400 миллион куб метрдан ортиқ сув юборилган.

“Қўшни давлат билан олиб борилган музокаралар ва “Тўқтўғул” сув омбори ва “Баҳри-Тожик” сув омборининг иш жадваллари бўйича дастлабки келишувимиз туфайли Дўстлик давлатлараро каналининг Қозоғистон қисмига сув тўхтовсиз оқмоқда. Айни пайтда канал орқали мамлакатимизга секундига 90 куб метр сув йўналмоқда. Бу Туркистон вилояти деҳқонларини суғориш суви билан таъминлаш учун етарли”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made