Ўзбекистон Қозоғистондан кўмир импортини қарийб 2 баробарга оширди 

Жамият

image

Қозоғистоннинг Ўзбекистонга кўмир экспорти 1,4 миллион тоннага ошиб, 3,1 миллион тоннани ташкил этди. Бу ҳақда “Қозоғистон темирйўллари” маълум қилди.

Баён қилинишича, 2023 йилда Қозоғистоннинг Ўзбекистонга темирйўл транспорти орқали товарлар экспорти 29 фоизга – 10 миллион тоннага ошган. 

Темирйўл орқали нефть маҳсулотлари, кимё ва минерал ўғитлар, қора металлар экспорт қилинган. 

Шунингдек, 3,5 миллион тоннага яқин дон сотилган. Кўмир экспорти 1,4 миллион тоннага ошиб, 3,1 миллион тоннага етган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилоят филиали бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон кўмир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made