“Кўмир таъминот” ҳудудий раҳбари 50 минг доллар пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилоят филиали бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди. 

Маълум қилинишича, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Тошкент вилояти филиали бошлиғи, муқаддам судланган шахс мазкур корхонанинг Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг доллар талаб қилган.

ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖ директори ўринбосари Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора ДХХ Сирдарё Тошкент вилояти раҳбар Кўмир таъминот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг