Ўзбекистон Қозоғистон билан чегара масаласида музокара ўтказди
Жамият
−
23 Ноябрь 2019
4715Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон ҳамда Навоий вилояти ва Қозоғистон Республикасининг Aқтобе, Қизилўрда, Манғистау вилоятлатлари ўртасидаги участкалардаги Давлат чегараси демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди.
Комиссия 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг йиғилишлари режа-жадвалини тасдиқлади.
LiveБарчаси