Ўзбекистон Қорабоғдаги сайловларни тан олмайди – ТИВ 

Жамият

image

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғда “президент сайлови” бўлиб ўтди. Кўпчилик давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам бу сайловларни тан олмади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

“Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди”, дейилади ТИВ баёнотида.

Маълумот учун, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғ парламенти 9 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда “янги президент” сифатида 45 ёшли Самвел Шаҳраманянни сайлаган. Ёпиқ овоз беришда 23 нафар депутат қатнашган, улардан 22 нафари Шаҳраманян номзодини ёқлаб, бир нафари қарши овоз берган.

Мазкур сайловни Европа Иттифоқи, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси, Грузия ва Молдова ҳам тан олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Озарбайжон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made