Ўзбекистон Қирғизистонга ҳарбий вертолёт совға қилади
Жамият
−
13 Март 2021
45430Ўзбекистон Қирғизистон Мудофаа вазирлигига бир дона вертолёт совға қилади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Матбуот котиби Галина Бейтерек томонидан Садир Жапаровнинг Тошкент шаҳрига ташрифи якунлари ҳақида эълон қилинган баёнотда маълум қилинди, деб хабар берди “Sputnik” нашри.
“Мудофаа вазирлиги орқали ўзбек томони Қирғизистонга битта вертолётни бепул тақдим этади ва яна биттасини созлаб беради”, дейди Бейтерек, аммо қанақа вертолёт назарда тутилётгани очиқланмаган.
Бейтерекка кўра, шунингдек, умумий ҳарбий қўшинлар юналишида учувчи ва алоқачи кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 11–12 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.
Ташриф натижасига кўра, икки ўртада 22 та ҳужжат имзоланди ва 900 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган лойиҳалар амалга оширишга келишилди.
Бундан ташқари, Қирғизистон Ўзбекистоннинг анклав ҳудуди — Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга келишди.
LiveБарчаси