Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Хомидов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Қаҳрамони, умрини қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишлаган фидоий инсон Абдураим Хомидов 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Абдураим Хомидов 1943 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган ва меҳнат фаолиятини 1960 йилда тумандаги  “Ўзбекистон” жамоа хўжалигида механизаторликдан бошлаган. Сўнгра ширкат хўжалиги пудратчиси, 2007 йилдан узоқ йиллар мобайнида “Шаҳанд ҳумо қуши” фермер хўжалиги раҳбари сифатида самарали меҳнат қилган. 2017 йилдан бери меҳнат фахрийси бўлган.

Хомидов фермерлик ҳаракатининг фидоий вакили, ташаббускори сифатида пахтадан юқори ҳосил олиш бўйича ўзига хос намуна мактабини яратган. 1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи, 2001 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2004 йилда эса Давлатнинг олий нишони - “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланганди.

Шунингдек, у Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати сифатида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга муносиб ҳисса қўшган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пульмонолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими Абдулла Убайдуллаев Муҳаррамович 91 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Ўзбекистон Қаҳрамони Абдураим Хомидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг