Ўзбекистон ишчиларни касбий хавф-хатардан ҳимоялаш тўғрисидаги конвенцияга қўшилади

Жамият 5917
image

“Халқаро меҳнат ташкилотининг ишчиларни иш жойида ҳаво ифлосланиши, шовқин ва тебраниш туфайли вужудга келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоялаш тўғрисидаги 148-сон Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

ХМТнинг 148-сонли Конвенцияси 1977 йил 1 июнда Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош конференциясининг 63-сессиясида қабул қилинган ва 1977 йил 20 июнда кучга кирган. ХМТнинг 148-сонли Конвенция муқаддима ва 24 та моддадан иборат. Конвенция матнининг асли инглиз ва француз тилларида қабул қилинган.

ХМТнинг 148-сонли Конвенцияси ратификация қилиниши:

•    миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, хусусан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳужжатларида белгиланган, иш жойида ҳаво ифлосланиши, шовқин ва тебраниш туфайли вужудга келадиган касбий хавф-хатарларни олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади;

•    халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришга ёрдам беради;

•    Бирлашган миллатлар ташкилотининг конвенцияларини назорат қилиш органлари, Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ва тавсияларини қўллаш бўйича экспертлар қўмитаси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг бошқа тузилмалари томонидан республикага нисбатан танқидий фикрлар билдирилмаслигига сабаб бўлади;

•    Ўзбекистон Республикасининг келгусида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялашуви учун шароит яратилиши ҳамда Преференциялар умумий (бош) тизими доирасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни янада ривожлантирилишини таъминлайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×