Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади
Олам
−
16 Декабрь 2020
13441“Ookla” компаниясининг Speedtest.net сервиси жорий йил ноябрь ойи натижаларига кўра, янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича бир ойда икки поғонага кўтарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон умумий рейтингда 176 та давлат қаторидан 94 поғонага кўтарилиб, интернет тезлиги 32,39 Мбит/секундни ташкил этган.
Маълумотларга кўра, бир йил аввал Ўзбекистон жаҳонда интернет тезлиги бўйича 112-ўринни эгаллаган, тезлик эса,19,91 Мбит/секундни ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики, бир йил ичида интернет тезлиги 10 Мбит/секунддан юқори кўрсатгичларга ўсиб, республика рейтингда 18 поғона юқорилаган.
Маълумот учун, Speedtest.net Интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва доимий равишда рейтинг тайёрлаб, эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,1 фоизга арзонлаштирилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь