Ўзбекистон IBA рейтингида 2-ўринни эгаллади

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) бокс жамоаларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингда Ўзбекистон жамоаси 37 600 очко билан 2-ўринни банд этди.

Умумий 135 мамлакат киритилган рейтингда Қозоғистон бокс жамоаси 48 100 очко билан карвонбошилик қилмоқда. Кучли бешликдан Ҳиндистон, АҚШ ва Туркия жамоалари жой олган.

Маълумот учун, IBA рейтингини тузишда 17 та вазн тоифасидаги (аёллар ва эркаклар) боксчиларнинг кўрсаткичлари умумлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро олимпия қўмитаси боксни 2026 йилги Олимпиада дастурига ҳалигача киритгани йўқ. Бунга сабаб Халқаро бокс ассоциациясининг "Газпром" компанияси билан янги ҳомийлик шартномасини имзолагани бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks IBA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made