Ўзбекистон Глобал гендер тенглик индексига киритилмади
Олам
−
16 Июль 2022
18020Жаҳон Иқтисодий Форуми 2022 йил учун глобал гендер тенглиги индекси (The Global Gender Gap Index) бўйича ўзининг навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.
Индекс аёллар ва эркакларнинг тўртта асосий йўналишдаги мавқеи, ҳуқуқлари ва ролини акс эттиради: таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва сиёсат.
Рейтингнинг дастлабки уч ўрнини Исландия, Финляндия ва Норвегия эгаллаган.
Энг катта гендер номутаносибликлари мос равишда 145 ва 146-ўринларни эгаллаган Покистон ва Афғонистонда кузатилган. Хусусан, ҳисоботда ишлаётган афғон аёллари сони ўтган йилга нисбатан 50 фоизга, уларнинг ҳукуматдаги иштироки 90 фоизга, юқори малакали аёл ишчилар сони эса 61 фоизга камайгани қайд этилган.
Марказий Осиё давлатларидан Туркманистон ва Ўзбекистон рейтингга киритилмаган. Қозоғистон рўйхатда 65-ўринни, Қирғизистон 86-ўринни эгаллаган. Тожикистон эса 146 давлат ичидан 114-ўринни банд қилган.
LiveБарчаси