Ўзбекистон футболида оғир йўқотиш
Спорт
−
09 Ноябрь 2023
33407Ўзбекистон футбол федерациясининг (ҳозирги ЎФА – таҳр.) собиқ президенти Эльмар Аминов 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.
Эльмар Аминов 1932 йилнинг 23 январь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. У Санкт-Петербург жисмоний тарбия институтини тамомлаган.
Аминов талабалик даврида шайбали хоккей билан профессионал тарзда шуғулланиб, спортнинг шу тури бўйича спорт устаси бўлган.
1956 йилда “Пахтакор“ футбол клуби бошлиғи ва бир вақтнинг ўзида Футбол федерацияси президенти этиб тайинланган. Эльмар Аминов шунингдек, 27 йил давомида Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасини, кейин эса Ўзбекистон Туризм кенгашини бошқарган.
“Таниқли спорт ва жамоат арбоби, ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшган инсон Эльмар Аминовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирамиз”, деб ёзади Ассоциация матбуот хизмати.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь