Ўзбекистон футболида илк бор VAR тизими ишлатилади

Спорт

image

Жорий йилнинг 20 декабрь куни футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида илк бор VAR (видео-ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланилади. Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифаси орқали маълум қилди. 

“20 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали мамлакат ҳудудида VAR технологияси қўлланилган илк расмий ўйин бўлади”, деб  ёзади мутахассис.

Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” марказий стадионида ўтказилади. 

Маълумот учун, футболда VAR тизими бош ҳакамга видеотакрорлар орқали қийин вазиятларда якуний қарор қабул қилишга ёрдам берувчи технология ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

VAR

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг