Ўзбекистон футбол бўйича икки Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон 2020 йили 19 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогига ва 2022 йили аёллар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин.

Бу ҳақда расман QALAMPIR.UZ мухбирига ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов маълум қилди.

Аввалроқ хабар қилганимиздек, Франция пойтахти Париж шаҳрида ФИФАнинг 69-конгресси бўлиб ўтди. Конгрессда ташкилотга аъзо  211та мамлакатлар футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди.
 
Конгресс давомида Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Солмон Иброҳим бин Ҳалифа билан учрашди ва икки нуфузли мусобақани Ўзбекистонда ташкил этиш борасида музокаралар олиб борди.

Аҳмаджоновнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, Шайх Солмон ҳам бу таклифни ижобий қабул қилган ва шу икки мусобақанинг камида биттаси Ўзбекистонда ўтказилишини кутиш мумкин. Бу борада ОФКнинг якуний қарори ташкилотнинг кейинги йиғилишларида эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Умид Аҳмаджонов ОФК

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг