Ўзбекистон Франциядан 24 та қирувчи самолёт сотиб олиши мумкин
Жамият
−
21 Ноябрь 2023
16334Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари Франциядан 24 та Dassault Rafale қирувчи самолётларини сотиб олиши кутилмоқда, Бу ҳақда “TS2 Space” хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида катта қийматли харид бўйича икки томонлама қизиқиш пайдо бўлган. Шунингдек, унда Ўзбекистоннинг ҳарбий техникасини модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам кўриб чиқилган.
“Ўзбекистон ўз ҳарбий-ҳаво кучларини янгилаш йўлида аниқ қадамлар ташламоқда, ҳозирда турли хил жанговар самолётлар, жумладан, унинг базасида Su-27 ва Su-25 ҳужум самолётлари ва Su-24 қирувчи самолётлари сақланмоқда. Mудофаага Rafale самолётларининг потенциал қўшилиши нафақат технологик сакраш, балки Марказий Осиёнинг ҳарбий ландшафтидаги муҳим геосиёсий силжиш ҳам бўлади”, дейилади хабарда.
Бироқ мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон яқин келажакда бу самолётларни харид қила олмайди, чунки Dassault Aviation ишлаб чиқарувчиси Қатар, Хорватия ва Индонезиядан кўплаб буюртмалар олган. Бундан ташқари, компания Саудия Арабистони расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда. Шу сабабли, Франция муқобил сифатида мамлакатга Dassault Mirage 2000 қирувчи самолётларини таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрган эди. Ўша куни илк бор Ўзбекистонда “Bayraktar TB2” разведка-зарба учувчисиз учиш аппарати борлиги маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь