Ўзбекистон Франциядан 150 млн евро қарз олади
Жамият
−
25 Июль 2020
11014Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Франция Тараққиёт агентлиги томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар асосида Ўзбекистон Республикасига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион евро кредитини жалб қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 27 апрелдаги 260-сон қарорига мувофиқ электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Франция тараққиёт агентлигининг (ФТА) 150 миллион евро миқдорида (Policy Based Loan) кредитини жалб этиш белгиланган.
Шунингдек, 2020 йил 6 июнда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикасида “Энергия иқлими” давлат мақсадли кредитини 150 миллион евро миқдорида жалб қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланган.
2020 йил 9 июлда ФТА Директорлар кенгаши томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 20 йил муддатда қайтариш шарти билан 150 миллион евро миқдорида кредит (Policy Based Loan) ажратилиши маъқулланган, шунингдек, 2020 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси ва ФТА ўртасида музокаралари ўтказилган.
Белгилаб қўйилишича:
• ФТА кредити Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади;
• Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ФТА томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан назорат қилувчи орган ҳисобланади;
• ФТА асосий кредитини сўндириш, шунингдек улар бўйича фоизлар, мажбурият учун тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда бюджетни қўллаб-қувватлаш (Polcy Based Loan) учун ФТА томонидан ажратиладиган кредит ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини (ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳаси) молиялаштиришга 150 миллион евродан ошмаган миқдорда, ўн беш йил муддатга уч йиллик имтиёзли даври билан олти ойлик ЕВРИБОР+1,25 фоиз (бунда 0,75 фоиз Ўзбекистон Республикаси устамаси) тўлаш шарти билан кредит ажратади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Молия вазирлиги томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан масъул орган этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ФТАнинг 150 миллион евро миқдорида (Policy Based Loan) кредитини жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси ва ФТА ўртасида имзоланадиган қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь