Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига раҳбарлар сайланди
Жамият
−
25 Май 2019
5627Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг видео мулоқот тарзида ўтказилган III конференцияси иштирокчилари бу вазифани ўзаро маслаҳатлашган ҳолда бажардилар. Унда ҳудудлардан мингга яқин вакиллар ва турли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.
Ҳозирга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажариб келган Хаитов Актам Ахмадович раис лавозимига сайланди.
Раиснинг биринчи ўринбосари этиб Пўлатов Жаҳонгир Бахтиёрович сайланди.
Раис ўринбосари этиб Набижанов Фарҳод Исроилович сайланди.
Раис ўринбосари этиб Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич сайланди.
Шунингдек, ҳозирга қадар вилоят кенгашларида вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритиб келаётган раисларнинг ҳаммаси овоз бериш йўли билан ўз вазифасига сайланди. Энди уларга нисбатан вазифасини бажарувчи ибораси қўлланмайди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг видео мулоқот тарзида ўтказилган III конференциясида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Вахабов Аброл Жаббарович иштирок этди.