Ўзбекистон Эрон билан баҳс олдидан йўқотишга учради
Спорт
−
02 Октябрь
36591Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан баҳсда "Пахтакор" аъзоси Абдурауф Бўриев хизматларидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Гап шундаки, термадан чақирув олган 22 ёшли ярим ҳимоячи Абдурауф Бўриев жароҳати сабабли бу галги йиғинда иштирок этолмаган ва унинг ўрнига жамоага “Пахтакор” футболчиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев жалб этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 10 октябрь куни саралашнинг 3-тури доирасида Эроннинг ўзида қабул қилади, 15 октябрь куни эса БАА Тошкентда меҳмон бўлади. Ҳар икки учрашув соат 19:00 да бошланиши белгиланган.
LiveБарчаси