Ўзбекистон дзюдочилари Португалия Гран-присининг кучли учлигидан ўрин олди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Португалиянинг Алмада шаҳри мезбонлик қилган Гран-при тоифасига кирувчи дзюдо баҳслари якунланди. Эътиборлиси, Ўзбекистон жамоаси турнирда 3-ўринни қўлга киритди.

Дунёнинг 81 та мамлакатидан 500 нафардан ортиқ спортчи қатнашган мусобақада ўзбекистонлик Муҳриддин Тиловов ва Обидхон Нўмонов ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритди. Ўзбекистон жамоаси жами 2 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида фақатгина Жанубий Корея ва мезбон – Португалиядан ортда қолди.

Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида Осиё жамоалари орасида Қозоғистон ва Япония каби номдор мамлакат спортчиларидан ҳам устун келди.

Париж Олимпиадаси учун муҳим рейтинг баллари ўйналган Алмада турнирида эришилган натижа эвазига ўзбекистонлик дзюдочилар 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг