Ўзбекистон дунёда олтин захиралари бўйича йигирматаликка кирди

Жамият 4109
image

Ўзбекистон Марказий банки олтин захиралари бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Council (WGC) маълумотлари дарак беради. 

Олти ойлик танаффусдан сўнг, жаҳон марказий банклари олтинга инвестицияларни фаол равишда оширишни бошлаган — биринчи чоракда 95,5 тонна олтин сотиб олинган, бу ўтган йилнинг бутун иккинчи ярмига нисбатан 25 фоизга кўпдир. 

Таъкидланишича, АҚШ захиралари бўйича биринчи ўринни эгаллаган — 8,1 минг тонна, бу мамлакат олтин-валюта захирасининг 79,2 фоизини ташкил этади. Иккинчи ўриндан Германия (3,3 минг тонна, 76,2 фоиз), учинчи ўриндан Италия (2,4 минг тонна, 70,8) жой олган. Ўзбекистон рейтингдан 17-ўринни эгаллаган (352,7 тонна, 60,5 фоиз).

Шунингдек, Ўзбекистон Марказий банки энг кўп олтин сотиб олган Марказий банклар бешлигига ҳам киритилган — жорий йилнинг биринчи чорагида тахминан 32 тонна олтин сотиб олинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 233
Рейтинг: 3
t
×