Ўзбекистон дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Жамият 17841
image

Ўзбекистон Марказий банки 2021 йилнинг ноябрь ойида дунёдаги бошқа молиявий регульяторлардан кўпроқ олтин сотган. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (World Gold Council — WGC) ойлик ҳисоботида маълум қилинди.

Унга кўра, ноябрь ойида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 21,5 тоннага камайган. Бу ўтган йилнинг бошидагига нисбатан кескин пасайиш ҳисобланади

Олтин Ўзбекистондан (21,5 тонна) ташқари Туркия (7 тонна), Россия (3,1 тонна) ва Қирғизистон (1,4 тонна) Марказий банклари томонидан ҳам фаол сотилган.

Бироқ, бир нечта регульяторлар олтин захираларини кўпайтирди. Ноябрь ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Қозоғистон (4,3 тонна), Польша (3,4 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) Марказий банклари бўлди.

Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларидаги олтин савдоси Ўзбекистон Марказий банкига 4,1 миллиард доллар даромад келтирган ва ушбу сумманинг 40 фоиздан ортиғи ноябрь ойига тўғри келади

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1240
Рейтинг: 2.9
t
×