Ўзбекистон драматик баҳсда Перуни мағлуб этди

Спорт

image

Италияда давом этаётган “Kings League” турнири доирасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Анвонтед Бойс” жамоаси учинчи раундда Перуни 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон медиа футбол терма жамоаси ушбу ўйинда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Муросасиз кечган ўйинда дастлаб ўзбекистонликлар 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ўйин охирида Перу вакиллари 3:4 ҳисобида камбэк қайд этди. Шунга қарамай, ўйин тугашига бир неча сония қолганда Ўзбекистон медиа жамоаси гол уриб, ғалабани илиб кетди. Энди Ўзбекистон вакиллари чорак финал босқичида колумбияликлар билан куч синашади.

Маълумот ўрнида, Жерар Пике ташкилотчилигидаги турнир 12 январга қадар давом этади. Финалга Турин шаҳридаги “Ювентус” клубининг “Альянц” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Перу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг