Ўзбекистон “Doing Business” рейтингида 7 поғона кўтарилди

Жамият 934
image

Ўзбекистон Жаҳон банкининг ҳар йиллик “Doing Business 2020” (Бизнес юритиш 2020) рейтингида 2019 йил якунларига кўра, 190 мамлакат орасидан 69,9 балл тўплаб 69-ўринни эгаллади. Ўтган йили Ўзбекистон шу рейтингда 76-ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистон Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Косово билан биргаликда тадбиркорлик муҳитини яхшилашда катта ютуққа эришган давлатларнинг топ-20 талигига кирди.

Жаҳон банкига кўра миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш, солиқ сиёсатини соддалаштириш, божхона механизмини йўлга қўшиб, халқаро савдони осонлаштириш, тузилган шартномаларни амалга оширишни таъминлаш каби соҳалардаги ислоҳотлар Ўзбекистондаги тадбиркорлик муҳитини яхшилашда асосий ўрин эгаллаган.

Ҳисоботда қуйидаги кўрсаткичларни таҳлил қилиш орқали мамлакатдаги бизнес юритиш муҳити баҳоланади:

1.    Корхонларнинг ташкил этилиши
2.    Қурилиш учун рухсатнома олиш
3.    Электр таъминотига уланиш
4.    Мулни рўйхатга олиш
5.    Кредит олиш
6.    Миноритар инвесторлар ҳимояси
7.    Солиққа тортиш
8.    Халқаро савдо
9.    Шартномалар бажарилишини таъминлаш
10.    Тўловга қодир бўлмасликни ҳал қилиш

Ишчи ёллаш ҳам қўшимча индикатор сифатида баҳоланган, бироқ рўйхтга киритилмаган.

Ўзбекистон “Тўловга қодир бўлмасликни ҳал қилиш” кўрсаткичидан бошқ барча кўрсаткичларни яхшилаган.

Рейтингнинг дастлабки ўнталигига Янги Зеландия, Сингапур, Гонконг, Дания, Корея Республикаси, АҚШ. Грузия, Буюк Британия, Норвегия ва Швеция кирган. Рейтинг етакчиларида бизнесини рўйхатдан ўтказиш ва мулкни бошқа бировга беришда онлайн тизим йўлга қўйилган ҳамда солиқ декларациясини топширишда ҳам электрон платформа ишга туширилгани қайд этилган.

Собиқ Совет иттифоқи таркибида бўлган давлатлар рейтинги: 

Грузия – 7;

Литва – 11;

Эстония – 18;

Латвия – 19;

Қозоғистон – 25;

Россия – 28;

Озарбайжон – 34;

Арманистон – 47;

Молдова – 48;

Беларусь – 49;

Украина – 64;

Ўзбекистон – 69;

Қирғизистон – 80;

Тожикистон – 106.

Маълумот учун, Жаҳон банки 2003 йилдан бери мамлакатларнинг “Бизнес юритиш” рейтингини эълон қилиб келади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 2.9
t
×