Ўзбекистон бўйлаб “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил этилади

Жамият

image
Қарорлар камбағалликка таъсирини баҳолаш учун экспертизадан ўтказилади north_east

Қарорлар камбағалликка таъсирини баҳолаш учун экспертизадан ўтказилади

“Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Адлия вазирлиги маълум қилди.

"Қарорга мувофиқ, камбағал ва ишсиз аҳолини, айниқса, хотин-қизларни ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади" дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, камбағал, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш маҳалла, туман (шаҳар) ва ҳудуд марказлари даражасида “маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш масканлари – туман касб-ҳунарга ўқитиш марказлари – ҳудуд “Ишга марҳамат” мономарказлари” механизми асосида амалга оширилади.

Лойиҳага кўра, 2020 йил 1 июлга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш, танлов ғолибларига ўз ишини ташкил қилиш учун грант ажратилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 октябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Ишга марҳамат” мономарказлари ёки касб-ҳунарга тайёрлаш марказларини ташкил этилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 июнга қадар Россия Федерациясининг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари энг кўп фаолият юритаётган ҳудудларини аниқлаб, дастлабки босқичда камида 5 та шаҳарда мигрантларни касбга ўқитиш ва рус тилини ўргатиш режалаштирилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Камбағал Ишсизлик

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг