Ўзбекистон BRICS’га ҳамкор бўлишдан қандай фойда кутмоқда?

Жамият

image

2025 йил 1 январдан BRICS бўйича ҳамкор давлатга айланган Ўзбекистон ушбу ассоциациядаги иштирокидан биринчи навбатда иқтисодий манфаатларни кўзлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Унинг айтишича, BRICS кўп томонлама ҳамкорлик ва шерикликнинг нуфузли ва динамик бирлашмаси ҳисобланади. Бурҳонов бундай ўзаро ҳамкорлик модели БМТнинг марказий ролини сақлаб қолган ҳолда янада адолатли дунё тартибининг янги архитектурасини шакллантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкинлигига ишонч билдирди.

“BRICS аъзоларининг аксарияти бизнинг анъанавий ҳамкорларимиздир. Биз биринчи навбатда иқтисодий манфаатларни кўзлаймиз. BRICS катта имкониятларга эга улкан бозордир. Уюшма аъзолари билан алоқаларнинг ҳар томонлама кенгайиши халқимиз фаровонлигини таъминлашда ижобий ўрин тутади”, дейди ТИВ матбуот котиби.

Маълумот учун, BRICS бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.

2024 йил 24 октябрь куни Россия раислигида Қозонда бўлиб ўтган BRICS саммитида 13 давлат, хусусан, Ўзбекистон ҳам ассоциацияга ҳамкор давлатлар сифатида қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг