Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди
Бу қизиқ
−
17 Октябрь 2019
8248Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 15 октябрь куни мамлакатдаги деҳқон бозорларида нарх-навони ўганиш учун ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди. Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди.
Мол гўшти
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (57 000 сўм).
Қўй гўшти
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (36 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (60 000) сўмдан кузатилди.
Картошка
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Эски жўва деҳқон бозори”да (1 200 сўмдан), максимал нархи Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да (4 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз
Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Андижондаги “Янги бозор деҳқон бозори”, “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззахдаги “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қаршидаги “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Самарқанддаги “Сиёб деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори”, Янгийўлдаги “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Фарғонадаги “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкентдаги “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (3 500 сўм).
Сабзи
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Андижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори”да (1 000 сўмдан) қайд этилди. Максимал нархи Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (5 000 сўмдан) кузатилди.
Тухум (10 дона)
Тухум маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да кузатилди (5 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да қайд этилган (10 000 сўм).
Гуруч
Кузатув натижаларига асосан, гуруч маҳсулотларининг минимал нарх Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (4 500 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди 18 000 сўм).
Ўсимлик ёғи
Ўсимлик ёғи маҳсулотари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Жиззах шаҳридаги “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори”, Гулистондаги “Гулистон деҳқон бозори”, Урганчдаги “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳридаги “Фарҳод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (9 000 сўмдан) кузатилди. Максимал нархи Тошкент шаҳридаги “Фарҳод деҳқон бозори”да (13 500 сўмдан) кузатилди.
Шакар
Кузатув натижасига кўра, шакарнинг минимал нархи Самарқанд шаҳрининг “Дамариқ деҳқон бозори”да (5 000 сўмдан) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (7 000 сўмдан) кузатилди.