Ўзбекистон Бош вазири Афғонистонга борди (видео)
Жамият
−
17 Август 2024 21754 1 дақиқа
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистонга борди. Бу ҳақда “Спутник Афғонистон” хабар берди.
Қайд этилишича, Кобул аэропортида Абдулла Ариповни “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Салом Ҳанафий кутиб олган.
Делегация бугун, 17 август куни Афғонистон пойтахти Қобулда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасининг очиши ҳамда бизнес анжуманида иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Афғонистонга борганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь