Ўзбекистон бокс жамоасининг азалий рақиби Тошкент мундиалида қатнашадиган таркибини эълон қилди
Спорт
−
25 Апрель 2023
9408Аввал хабар берганимиздек, 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланган Куба жамоаси ўз таркибини эълон қилди.
Жамоа таркибида бир қатор машҳур номларни учратиш мумкин. Жумладан, -92 кг вазнда Хулио Сесар Ла Крус мундиал ғолиблиги учун асосий даъвогар ҳисобланади. У фаолияти давомида 5 марта Жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган. Шунингдек, Ла Крус тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақаси ҳисобланмиш Олимпиада ўйинларинида икки марта ғолиб бўлган.
Куба жамоаси таркиби:
48 кг - Алехандро Кларо;
51 кг - Эрислан Ромеро;
54 кг - Йосбани Вейтия;
57 кг - Сайдель Орта;
60 кг - Эрисландис Альварес;
63,5 кг - Ласаро Альварес;
67 кг - Роньель Иглесиас;
71 кг - Хорхе Куэльяр;
75 кг - Йоэнлис Эрнандес;
80 кг - Арлен Лопес;
86 кг - Нельсон Уильямс;
92 кг - Хулио Сесар Ла Крус;
+ 92 кг - Фернандо Арсола.
Маълумот учун, Тошкент мундиалининг очилиш маросими 30 апрель куни бўлиб ўтади. Баҳслар 1 май санасидан старт олади. Жангларга Тошкент шаҳридаги “Ҳумо” арена мажмуаси мезбонлик қилади.
LiveБарчаси