Ўзбекистон бокс мундиалини ғалаба билан бошлади. Бугун кимлар рингга чиқади?

Спорт

image

Айни кунларда Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида ўзбекистонлик боксчилардан -60 кг вазн тоифасида Мужбилло Турсунов ҳиндистонлик Сингҳ Вариндерни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун, 2 май куни яна 3 нафар Ўзбекистон вакили мундиалдаги юришини бошлайди. 

Кундузги дастурда -86 кгда Шоҳжаҳон Абдуллаев саралаш жангида қирғизистонлик Адилбек Эркин Уулуга қарши рингга кўтарилса, - 63 кг вазнда Руслан Абдуллаев пуэрто-риколик Мануэл Фебус билан жанг қилади. 

Кечки дастурда эса - 80 кгда Жасурбек Йўлдошев жазоирлик Юнес Немочи билан ҳисоб-китоб қилиб олади.

Кундузги дастур жанглари 13:00 дан кейин, кечки дастур баҳслари эса 18:00 дан сўнг бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мужбилло Турсунов Жасурбек Йўлдошев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг