Ўзбекистон Бокс федерацияси IBA'ни тарк этадими?
Спорт
−
23 Август
10904Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Бокс федерацияси Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи “Sports.kz” нашрига берган интервьюсида бу миш-мишларга жавоб берди.
“Бундай масалаларни ҳал қилиш мен учун эмас, мен жамоа бош мураббийиман. Буни федерациямиз ҳал қилади. Бу масалада ҳеч нарса дея олмайман. Мен боксчиларни шуғуллантираман. Раҳбариятимиз қайси мусобақа учун тайёрлан деса, шундай қиламан”, деган Тўлқин Қиличев ўз интервьюсида.
Маълумот учун, IBA ташкилотига альтернатив сифатида ташкил қилинган World Boxing ташкилотига аъзолар сони 42 тага етди. ХОҚ томонидан тан олиниши учун эса ташкилот аъзолар сони уч минтақадан камида 50 та давлатдан ошиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Париждаги “Roland Garros” аренасида Ҳасанбой Дўсматовнинг Олимпиада чемпионлиги нишонланганидан сўнг юрак хуружига учрагани ҳақида хабар берилганди.