Ўзбекистон БМТга қамоқхоналарда қийноқлар қўлланилмаслигига кафолат берди

Жамият

image

Ўзбекистон расмийлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Фолькер Туркка Қамоқдаги қийноқлар ва шафқатсиз муносабатга қонунда ҳам, амалда ҳам умуман йўл қўймаслик, Қийноқларга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш устида иш олиб бораётганига кафолат берди. Бу ҳақда Фолькер Туркнинг ўзи кеча, 15 март куни БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Ўзбекистон қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишнинг асосий механизми – Қийноқларга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш устида иш олиб бораётгани ҳақида менинг идорамга кафолатлар берди. Бу тез амалга оширилишига ишонаман. Бунда албатта, гапдан кўра, амал муҳим. Кенгроқ қилиб айтганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ давом этаётган ислоҳотлар жараёнида инсон ҳуқуқлари нуқтаи назарини кучайтириш зарур”, дейди Фолькер.

Шунингдек, у фаол фуқаролик жамиятларини инсон ҳуқуқлари “ғилдираги”нинг ўқи, деб атади.

“Нодавлат ташкилотлар аралашувлардан холи муҳитда эркин фаолият юритиши жуда муҳим. Худди шундай, турли хил қарашларни рағбатлантириш ва фуқаролик жамиятини кенгайтириш учун плюралистик муҳит зарурдир”, дея ўз фикрини билдириб ўтди у.

Эркин оммавий ахборот воситалари масаласига тўхталар экан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари, бунда очиқ рақамли макон барчага мамлакат тараққиёти ва ўсишида тўлиқ иштирок этиши учун қулай муҳит яратиши мумкинлигини урғулади. Журналистлар ва оммавий ахборот воситаларини, шунингдек, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича кейинги ҳаракатлар ҳам, унинг фикрича, шу чоралар сирасига киради.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ қамоқхона қийноқ Фолькер Турк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг