Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар яна биттага кўпайди

Жамият

image

Кеча, 6 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Белизнинг БМТдаги доимий вакили Карлос Фуллер имзолаган.

“Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирди. Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини аниқлаш учун ўзаро алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди”, дейилади хабарда.

Шу тариқа, Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Лихтенштейн Князлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланган эди. Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 146-давлат саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Белиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг