Ўзбекистон банклари “Мир” карталарини қабул қилишни давом эттиради – ОАВ

Жамият

image

Uzcard ягона Ўзбекистон процессинг маркази "Мир" тўлов тизими карталарини, шу жумладан, кобейджинг карталарни қабул қилишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда кеча, 21 сентябрь куни Uzcard маъмурияти ТАССга маълум қилди.

“Ҳозирда Ўзбекистон банкларида "Мир" карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг март ойида Uzcard техник сабабларга кўра “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйган эди.

Ижтимоий тармоқларда эса баъзи ўзбек банклари "Мир" карталарини қабул қилишни тўхтатгани, бошқалари эса тақиқлаш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Қайд этиш керакки, АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг "Мир" карталарини қабул қилувчи банкларга иккиламчи санкциялар жорий этилишини эълон қилганди. Айни огоҳлантириш сабаб Туркия ва Қозоғистон банклари "Мир" карталарини қабул қилишни тўхтатишни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг